Ҳодисалар

Тошкентда сотувчилар ўртасида пичоқбозлик бир кишининг ўлими билан якунланди

© Sputnik / Табылды КадырбековНож в руках
Нож в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
“Малика” савдо мажмуаси олдида сотувчилар ўртасида пичоқбозлик юз берди. Бунинг оқибатида 44 ёшли эркак ўлди.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Малика” савдо мажмуаси олдида пичоқбозлик бўлгани айтилган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 12 сентябрь куни тахминан соат 12:00 ларда Шайхонтоҳур тумани КҲАЙ ва Лабзак кўчалари кесишмаси ёнида жойлашган кафенинг олдида "Малика" савдо мажмуасида телефон савдоси билан шуғулланувчи бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал юзага келган.
Жанжал оқибатида 1977 йилда туғилган Т.Б. кўкрак қафаси соҳасида санчилиб кесилган жароҳатлари билан вафот этган. Шунингдек, 1988 йилда туғилган М.А. бир неча жойидан санчилиб кесилган жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб борилган.
Драка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2021
Ҳодисалар
Тошкентда ҳайдовчи бошқа бирининг ёнини олиб, ИИО ходимига тан жароҳати етказди
“Жиноятни содир этишда гумонланаётганларни аниқлаш, шунингдек, жиноят гувоҳлари билан тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун жанжалда иштирок этган барча шахслар ички ишлар бўлимига олиб борилган. Ушбу шахсларни ички ишлар бўлимига олиб бориш жараёни акс этган видео, шунингдек, воқеа жойини ўраб олиб кўздан кечириш жараёни акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган”, - дейилган хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала