Сиёсат

Афғонистоннинг янги ҳукумати Ўзбекистон президентига ёрдам учун миннатдорлик билдирди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаНовое правительство Афганистана выразило благодарность президенту Узбекистана за помощь
Новое правительство Афганистана выразило благодарность президенту Узбекистана за помощь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Қайд этилишича, Афғонистон халқига кўмак кўрсатиш чақирувига Ўзбекистон раҳбари биринчилардан бўлиб эътибор қаратгани яхши қўшничиликнинг намоён бўлиши сифатида баҳоланган.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонга юборилган гуманитар юк ҳақида батафсил маълумот берди.
Вазирлик хабарига кўра, мазкур инсонпарварлик ёрдами ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойафзаллардан иборат ва бу ўзбек халқининг биродар Афғонистонга кўрсатаётган хайрихоҳлигининг яна бир ифодаси.
“Маросимда сўзга чиққан Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда мамлакатга кўрсатилаётган юксак эътибори, қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Афғонистон халқига кўмак кўрсатиш чақирувига Ўзбекистон раҳбари биринчилардан бўлиб эътибор қаратгани, унинг сиёсатини кўп миллатли Афғонистон халқи чинакам инсонпарварлик, биродарлик ва яхши қўшничиликнинг намоён бўлиши сифатида баҳоланган.
Тадбирда сўзга чиққан Балх вилояти губернатори Қудратилло Абу Ҳамза инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида берилибгина қолмай, балки алоҳида эҳтиёж эканлигини, бу эса халқлар ўртасида асрлар оша давом этиб келаётган тарихий, маданий ва маънавий алоқаларнинг яна бир исботи эканлигини таъкидлади.
Ситуация в городке Хайратан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Жамият
Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Унинг сўзларига кўра, бу ёрдам аслида Афғонистонга пандемия оқибатларини бартараф этишга, шунингдек, мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган гуманитар ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала