Дунёда

"Ҳожатхона олдида кутиш керакмас". Зеленскийни Путинни қоровулламасликка чақиришди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПрезидентские выборы на Украине
Президентские выборы на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Украиналик сиёсатшунос Гайдайнинг фикрича, Зеленский энди Путинни форумларда қоровуллашга киришиши мумкин
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Украиналик сиёсатшунос Валентин Гайдайнинг айтишича, Украина президенти Владимир Зеленский россиялик етакчи Владимир Путин билан халқаро майдонлардан бирида кулуар учрашув ўтказишга уриниши мумкин.
Эксперт чиқиши "Голос" медиагуруҳининг Youtube-каналида эълон қилинган.
"Давосдаги форум ёки БМТ Бош ассамблеяси, ёхуд Катта йигирматалик саммити <…> — бу дунёнинг энг кучлилари билан музокаралар ўтказиш учун қулай имкониятдир", — деди у.
Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Аналитика
Путин Украина бўйича ўз позициясини билдирди - у Зеленскийга қандай сигналларни юбормоқда?
Гайдай фикрича, ҳозир Киев Зеленский Путин билан учрашув ўтказишидан манфаатдор. Сиёсатчилар бошқа етакчиларни "ҳожатхона олдида" қоровуллаб туриши сингари сценарийга Украина йўл қўймайди, деб ўйлайман, акс ҳолда, бу унинг манфаатига хизмат қилмайди, дейди сиёсатшунос.
"Беш йил илгари, Трамп АҚШ президенти этиб сайланганида бизни элитамизни аксарияти у билан мулоқот қилишни истаб, уни ҳожатхона олдида пойлашган, лекин, очиғи, мен бу ишни тўғри деб ҳисобламайман", - деди Гайдай.
Илгарироқ, Владимир Путиннинг матбуот-котиби Дмитрий Песков Россия президенти жорий йил БМТ Бош ассамблеясида иштирок этишни режалаштирмаётгани ҳақида баёнот берган эди. Тадбирнинг очилиш маросими 14 сентябр куни бўлиб ўтади, БМТ Бош ассамблеяси олий ҳафталиги эса 21-27 сентябрда ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала