Ковид кетдими? Тожикистонда янги касалланиш ҳолати қайд этилмади

© Sputnik / Амир ИсаевЖители города Душанбе в защитных масках на улице
Жители города Душанбе в защитных масках на улице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё мамлакатларидан Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарор. Энг кўп касалланиш Қозоғистонда аниқланмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўтган кун давомида Тожикистонда бирорта ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги хабар берди.
Шу тариқа Тожикистонда пандемия бошлангандан буён 17 084 та COVID билан касалланиш аниқланган. Шундан 16 953 нафар бемор шифо топган. 124 киши вирус қурбони бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини 2021 йил 21 июнь куни эълон қилинган. Жорий йил январида эса мамлакат касаллик устидан батамом ғалаба қозонганини эълон қилган эди.

Марказий Осиёдаги эпидемологик вазият

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда. Аниқланаётган коронавирус билан касалланишнинг кунлик ўсиши кетма-кет учинчи кун 600 дан кам бўлмоқда. 15 августдан бошлаб бу кўрсаткич 900 дан пасайди, 29 августдан 800 дан, 2 сентябрдан 700 дан ва 11 сентябрдан эса 600 дан пасая бошлади.
Кеча, 13 сентябрь куни, 531 кишида касаллик аниқланди. Жами касалланганлар сони 165 421 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 157 759 киши тузалиб кетган. Мамлакатда 1164 бемор ковиддан вафот этган.
Қирғизистонда ўтган кун давомида 82 кишида коронавирус тасдиқланган. Бу вирусни юқтириб олганлар сони 177 308 нафарга етган. Шундан 171 650 нафари соғайиб кетган. Қурбонлар 2576 кишини ташкил этмоқда.
Қозоғистонда минтақадаги бошқа мамлакатлага қараганда энг кўп касалланиш аниқланмоқда. Кеча 2801 кишида ковид тасдиқланган. Республикада пандемия бошлангандан буён 845 388 касалланган. Шулардан 766 435 нафари коронавирусни енгишга муваффақ бўлган. Жами 15 031 киши ўлган.
Расмий маълумотларга кўра, Туркманистонда ҳозиргача коронавирус аниқланмаган ва ҳеч ким вафот этмаган.
Янгиликлар лентаси
0