Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни икки томонлама ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш доирасида республикада бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Президент РФ В. Путин провел встречу с премьер-министром РФ М. Мишустиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Кўп қиррали ҳамкорлик ва Афғонистон: Путин ва Мирзиёев долзарб масалаларни муҳокама қилди
Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар биродар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Эсенмират Оразгелдиев Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматларларо комиссиялар йиғилишларининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.
Давлат раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0