Россия

Москва суди Facebook, Twitter ва Telegramга яна жарима солди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишСоциальные сети
Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Facebook 21 млн, Twitter - 5 млн, Telegram - 9 млн рублга жаримага тортилди. Ушбу уч IT компаниялари жарималарининг умумий миқдори 170 миллион рублдан ошди.
ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Москва шаҳар Мировой суди Facebook Twitter ва Telegram ижтимоий тармоқларини яна жаримага тортди.
Facebook ижтимоий тармоғини Россияда таъқиқланган контентни ўчирмагани учун 21 млн рублга жаримага тортди, жарималар умумий суммаси 90 миллиондан ошди.
Twitter ижтимоий тармоғига ҳам 5 млн рубл жарима солинди. Бугунги кунга қадар ушбу тармоқ жарималари суммаси 45 миллиондан ошди.
Telegram ҳам Россияда таъқиқланган ахборотни ўчирмагани учун 9 млн. рубл тўлайдиган бўлди. Бугунги кунга қадар солинган жарималар умумий миқдори 35 млн рублдан ошиб кетди.
Маълумот учун, ушбу жарималар Россия Маъмурий қонунбузарликлар тўғрисидаги қонунининг 13.41 бандига мувофиқ – Россия қонунчилигида белгиланган, Интернет тармоғида жойлаштирилган маълумотни ўчирмагани учун солинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия алоқа вазирлиги ва “Роскачество” агентлиги Zoom ва Skype видеоалоқа хизматларининг сифатини текширишни режалаштириаётганини маълум қилган эди. Ушбу онлайн хизматлар сифати белгиланган талабларга жавоб бермаган тақдирда уларни маҳаллий муқобилига алмаштириш тавсия этиш режалаштирилган. Яндекс ва Сбербанк ана шундай хизматлар ишлаб чиқишга аллақачон киришган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала