Россия

Москва суди Telegram’га 9 миллион рубл миқдорида жарима белгилади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишЛоготип мессенджера Telegram на экранах смартфона и компьютера
Логотип мессенджера Telegram на экранах смартфона и компьютера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Москва Таганский суди Telegram’га 9 миллион рубл миқдорида жарима белгилади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Москва Таганский суди тақиқланган маълумотларни ўчиришни рад этгани учун Telegram’га 9 миллион рубл миқдорида жарима белгилади.
Маъмурий жарима кўринишидаги жазо, иккита ҳолат бўйича жами 9 миллион рубл миқдорида белгиланди.
Facebook ва Twitter’га ҳам худди шундай моддалар бўйича 21 миллион ва 5 миллион рубл миқдорида жарима солинганди.
Мессенджер Telegram на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2019
Жамият
Ўзбекистонда Telegram маълум вақт ишламай қолди
Йил бошидан буён Facebook маълумотларни ўчирмаганлиги учун жарималар миқдори 80 миллион рублдан ошди, Twitter’га 45 миллион жарима белгиланди. Шунингдек, компаниялар россиялик фойдаланувчилар маълумотларини маҳаллийлаштиришдан бош тортганликлари учун жаримага тортиладилар.
Суд Telegram’ни 35 миллион рубл миқдорида жарима солди.
Ижтимоий тармоқлардан ўчиришни талаб қилинган маълумотларда фуқароларни, шу жумладан вояга етмаганларни, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган оммавий тадбирларда иштирок этишга чақириқлар бор эди.
Баҳорда Роскомнадзор ўсмирларни TikTok, “ВКонтакте”, Telegram, “Одноклассники”, Facebook, Twitter и YouTube’дакелишилмаган ҳаракатларга чақирувларини ўчирмаганликлари учун жарима солиш режаларини эълон қилди. Протоколларнинг аксарияти судлар томонидан кўриб чиқилган, аллақачон платформалардан бир неча ўн миллионлаб рубл ундирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала