Миграция

Москва вилоятидаги мигрантлар ётоқхоналари ёппасига текширилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишИностранные рабочие в общежитии
Иностранные рабочие в общежитии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Подмосковье губернатори регион бўйлаб оммавий текширувлар ўтказиш буйруғини берди
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Сергиев Посад туманида рўй берган шов-шувли ҳодисадан сўнг, Подмосковье губернатори Андрей Воробьев Бужаниновада меҳнат муҳожирлари учун ётоқхонани ёпиш буйруғини берди.
Губернатор баёнотига кўра, бу қарор қабул қилинишига маҳаллий аҳоли билдирган фикрлар сабаб бўлган.
"Бахтсиз воқеа юз берган жойга яқин жойлашган ётоқхона бугуннинг ўзида ёпилади. Агар маҳаллий аҳоли бунга қарши экан - уни қолдира олмаймиз", - деган Воробьёв.
Служебный автомобиль возле здания Следственного комитета РФ в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Россия
Москва вилоятида пенсионер аёл зўрлаб, ўлдирилди: икки нафар мигрант қўлга олинди
Москва вилояти губернаторининг сўзларига кўра, энг қисқа вақтда мигрантлар энг кўп тўпланадиган барча жойларда текширувлар ўтказилади.
"Мигрантлар томонидан содир этиладиган ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар, айниқса, жиноятларнинг кескин тарзда олди олиниши керак ва шундай бўлади ҳам", - деган ҳукумат вакили.
Воробьев шунингдек, бу сингари ҳодисалар чет эл фуқароларини характерламаслигини, РФга кириб келадиган аксарият чет элликлар виждонан меҳнат қилишларини эътироф этган.
Эслатиб ўтамиз, Москва вилоятининг Сергиев Посад туманида икки нафар эркак нафақадаги кампирни зўрлаш ва ўлдиришда гумонланиб қўлга олинган. Ҳукумат тақдим этган маълумотга кўра, гап 1984 ва 1988 йилда туғилган Тожикистон фуқаролари ҳақида бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала