Сиёсат

Ўзбекистон президенти лавозими учун кимлар курашиши аниқ бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровИзбирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане
Избирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
МСК яна учта сиёсий партия - ХДП, “Адолат”, ЎзЛиДеП, номзодларини Ўзбекистон президентлигига номзодлар сифатида рўйхатга олди. Мазкур сиёсий партиялар тегишли ҳужжатлар ва номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этишган.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимовни, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзодлар сифатида рўйхатга олди. Бу ҳақда МСКнинг навбатдаги мажлиси маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 9-10 сентябрь куни мазкур сиёсий партиялар томонидан тегишли ҳужжатлар ва мамлакат президентлигига кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилган. Эксперт гуруҳининг хулосасига асосан тақдим этилган имзо варақалари номзодларни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда тўпланган ва қонун талабларига мос келади.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватловчи жами 225 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.
Ўзбекистон “Адолат” Социал демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимовни қўллаб-қувватловчи жами 213 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватловчи жами 300 мингдан зиёд сайловчининг имзоси тўпланган.
Голосование на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Сиёсат
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқаролар сони очиқланди
Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кунлик муддатда тегишли сайлов комиссияси рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни номзоднинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини (машғулотининг турини), иш ва яшаш жойини, шунингдек уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни кўрсатган ҳолда эълон қилади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПолитическим партиям выданы разрешения на регистрацию кандидатов в президенты Узбекистана
Политическим партиям выданы разрешения на регистрацию кандидатов в президенты Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Политическим партиям выданы разрешения на регистрацию кандидатов в президенты Узбекистана
11 сентябрь куни МСК Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олган эди. Шу тариқа бу йилги президент сайловларида кимлар этиши аниқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Ўзбекистон президенти сайлов 2021 йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтади. Сайловга 40 кун қолди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала