Ўзбекистонда сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисида қонун қабул қилинди

© Pixabay / ArcturianЛава
Лава - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Oбуна бўлиш
Қонунга кўра, кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолашга доир ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.
Қонунга кўра, сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектлар аҳамиятига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:
I тоифа – хавфлилик омили паст бўлган объектлар;
II тоифа – хавфлилик омили ўртача бўлган объектлар;
III тоифа – хавфлилик омили юқори бўлган объектлар;
IV тоифа – хавфлилик омили жуда юқори бўлган объектлар.
Ўзбекистон ҳудудида сейсмик хавфни баҳолаш Фанлар академияси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.
Сейсмик фаол зоналарда жойлашган, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ҳамда қурилган II–IV тоифадаги объектлар ҳар 5 йилда зилзилабардошликка доир визуал текширувдан ўтказилади.
Сейсмик фаол зоналарда жойлашган III–IV тоифадаги объектлар ҳар 10 йилда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан ўтказилиши лозим.
Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III–IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилади.
IV тоифадаги объектларга тааллуқли сув омборлари тўғонларида ва гидроэлектростанцияларда инструментал-техник текширувлар бир йилда икки марта ўтказилади.
Сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Наманганда 4 балли зилзила содир бўлди
Сув омборлари тўғонларининг инструментал-техник текширувлари сейсмик фаол ҳудудларда содир бўлган ҳар бир кучли зилзиладан кейин мажбурий тартибда ўтказилади.
Қонунга кўра, кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолашга доир ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0