Польша Ўзбекистонга 252 минг доза AstraZeneca вакцинасини тақдим этди

© AFP / JOEL SAGETБутылочка с вакциной "AstraZeneca"
Бутылочка с вакциной AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Oбуна бўлиш
Вакциналар мамлакатнинг барча ҳудудларига тақсимланади ва улардан яқин 40 кун ичида фойдаланилади.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. 13 сентябрь куни Ўзбекистонга Польшадан 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЎзА хабарига кўра, бу вакциналар Польша ҳукуматининг COVID-19га қарши курашда Ўзбекистонга беғараз ёрдами бўлган.
Инсонпарварлик юкини Ўзбекистон томонига Польша давлат котиби, Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Павел Солох ҳамда ушбу мамлакатнинг Стратегик захиралар бўйича ҳукумат агентлиги президенти Михал Кучмеровски топширди.
Таъкидланишича, вакциналар мамлакатнинг барча ҳудудларига тақсимланади ва улардан яқин 40 кун ичида фойдаланилади.
Вакцина Pfizer - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди
Ҳозиргача Ўзбекистонда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0