Жамият

Президент трансплантология соҳасини ривожлантиришни топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на презентации итогов развития хирургической службы
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на презентации итогов развития хирургической службы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Молия вазирлигига трансплантолог жарроҳларга иш ҳақини табақалаштирилган тарзда тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда органлар трансплантацияси бўйича жарроҳлик амалиётларни ривожлантириш вазифаси қўйди.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонда йилига 500 нафар бемор жигар, 1 минг 500 нафар киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда. Лекин бунга ҳозирги кунда жарроҳлик бўлимларининг жиҳозланиши ва малакали мутахассислар етишмаслиги ҳамда иммуногенетик текширувлар лабораторияси йўқлиги тўсиқ бўлмоқда.
Ушбу муносабат билан Шавкат Мирзиёев, илғор технологиялар асосида ташхис қўйиш, операция қилиш ва даволаш бўйича мутахассислар тайёрлаш, чет эллардаги етакчи тиббиёт муассасаларига малака оширишга юбориш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, молия вазирлигига бу мақсадлар учун зарур маблағ ажратиш, трансплантолог жарроҳларга иш ҳақини табақалаштирилган тарзда тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда йилига ўртача 750 мингта жарроҳлик амалиёти бажарилади. Республика тиббий марказларида амалга оширилаётган операциялар тури 350 тага, вилоят марказларида 130 тага, туман шифохоналарида 60 тага етди. Ундан ташқари 32та шифохонада замонавий эндоваскуляр хирургия бўлимлари ташкил этилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бу йўналишдаги асосий муассасадир. Ҳудудларда унинг 14 та филиали фаолият юритмоқда.
Ундан ташқари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун янги бино қурилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала