https://sputniknews.uz/20210914/putin-bashar-asad-bilan-uchrashuv-otkazdi-20483304.html
Путин Башар Асад билан учрашув ўтказди
Путин Башар Асад билан учрашув ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад Москвага ташриф буюрди ва Владимир Путин билан учрашув ўтказди. Учрашувда террорчиликка қарши кураш ва вакциналар ҳақида сўз юритилди. 14.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-14T10:46+0500
2021-09-14T10:46+0500
2021-09-14T10:48+0500
россия
сиёсат
владимир путин
сурия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20483604_0:0:3041:1711_1920x0_80_0_0_bdb2b7858efd4247be98511332c54333.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.“Сизни Москвада яна бир бор кўришдан хурсандман. Авваломбор сизни яқинда бўлиб ўтган туғилган кунингиз билан табриклайман”, - деди Владимир Путин учрашув бошида.Шундан сўнг Россия президенти Башар Асадни яқинда якунланган сайловларнинг ижобий натижаси билан қутлаб, Сурия аҳолиси мамлкатда урушлардан сўнг содир бўлаётган ижобий ўзгаришларни ва тинч ҳаётган қайтиш жараёнини унинг номи билан боғлаётганини қайд этди.Мамлакатни бутунлай тиклашга у ерда бўлиб турган хорижий қуролли кучлар халал бераётганини айтиб ўтди.Ундан ташқари айрим ҳудудларда террорчи ва жангарилар ҳалигача борлиги билинаётганини ва улар тинч аҳолига тайзиқ ўтказаётганини ҳам айтиб ўтди. Лекин шунга қарамасдан қочқинлар ўз уйларига қайтаётгани ва уларни тиклашга ҳаракат қилаётгани ҳам қайд этилди.Башар Асад Суриядаги муваффақиятлар Россия ва Сурия қуролли кучлари биргаликда эришган муваффақияти эканини тан олди.“Россия ва Сурия армиялари биргаликда нафақат эгаллаб олинган ҳудудларни тозалашда балким террорчиликни йўқ қилишда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган қочқинларни қайтаришда катта муваффақиятларга эришишди”, - деди Сурия президенти.Башар Асад халқаро террорчилик чегара билмаслигини ва бутун дунёга тарқалаётганидан афсусда эканини қайд этди. Инсониятни ушбу балодан қутқаришда Сурия ва Россия катта ҳисса қўшишди, деди Асад.Россия президенти ҳамкасабаси фикрига қўшилди ва икки армия биргаликда террорчиларга кучли зарба берганини қайд этди.Суҳбат давомида президентлар COVID-19га қарши кураш ва Россия вакциналари ҳақида ҳам сўзлашдилар.Россиянинг "Спутник V" ва "Спутник Лайт" вакциналарининг илк партияси Сурияга етказиб берилгани ҳам қайд этилди. Сурия президенти алоҳида давлатлар ва айрим халқаро ташкилотлар томонидан Сурияга нисбатан киритилган чекловларни – ниқонуний ва ғайриинсоний деб атади.
https://sputniknews.uz/20210608/xuddi-oz-uyidagidek-turkiya-suriya-shimolini-egallab-olmoqda-19149007.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0e/20483604_310:0:3041:2048_1920x0_80_0_0_e4c49028c93f46ab46c63924ee21d9f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
россия, сиёсат, владимир путин, сурия
россия, сиёсат, владимир путин, сурия
Путин Башар Асад билан учрашув ўтказди
10:46 14.09.2021 (янгиланди: 10:48 14.09.2021) Башар Асад Москвага ташриф буюрди ва Владимир Путин билан учрашув ўтказди. Учрашувда террорчиликка қарши кураш ва вакциналар ҳақида сўз юритилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Сизни Москвада яна бир бор кўришдан хурсандман. Авваломбор сизни яқинда бўлиб ўтган туғилган кунингиз билан табриклайман”, - деди Владимир Путин учрашув бошида.
Шундан сўнг Россия президенти Башар Асадни яқинда якунланган сайловларнинг ижобий натижаси билан қутлаб, Сурия аҳолиси мамлкатда урушлардан сўнг содир бўлаётган ижобий ўзгаришларни ва тинч ҳаётган қайтиш жараёнини унинг номи билан боғлаётганини қайд этди.
Мамлакатни бутунлай тиклашга у ерда бўлиб турган хорижий қуролли кучлар халал бераётганини айтиб ўтди.
“Менимча ҳозир бош муаммо бу хорижий кучларнинг БМТ рухсати ва сизнинг санкцияларингизга эга бўлмасдан туриб, мамлакат ҳудудида бўлиб турганидадир. Бухалқаро ҳуқуққа зид ва мамлкатни тезкор равишда тўлиқ тиклашга халал бермоқда”, - деди Россия етакчиси.
Ундан ташқари айрим ҳудудларда террорчи ва жангарилар ҳалигача борлиги билинаётганини ва улар тинч аҳолига тайзиқ ўтказаётганини ҳам айтиб ўтди. Лекин шунга қарамасдан қочқинлар ўз уйларига қайтаётгани ва уларни тиклашга ҳаракат қилаётгани ҳам қайд этилди.
Башар Асад Суриядаги муваффақиятлар Россия ва Сурия қуролли кучлари биргаликда эришган муваффақияти эканини тан олди.
“Россия ва Сурия армиялари биргаликда нафақат эгаллаб олинган ҳудудларни тозалашда балким террорчиликни йўқ қилишда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган қочқинларни қайтаришда катта муваффақиятларга эришишди”, - деди Сурия президенти.
Башар Асад халқаро террорчилик чегара билмаслигини ва бутун дунёга тарқалаётганидан афсусда эканини қайд этди. Инсониятни ушбу балодан қутқаришда Сурия ва Россия катта ҳисса қўшишди, деди Асад.
Россия президенти ҳамкасабаси фикрига қўшилди ва икки армия биргаликда террорчиларга кучли зарба берганини қайд этди.
“Биз биргаликда Суриянинг аксарият ҳудудларини террорчилардан тозаладик ва уларга кучли зарба бердик. Ҳозирги кунда Сурия ҳукумати мамлакатнинг 90% ҳудудини назорат қилмоқда”, - деди Путин.
Суҳбат давомида президентлар COVID-19га қарши кураш ва Россия вакциналари ҳақида ҳам сўзлашдилар.
Россиянинг "Спутник V" ва "Спутник Лайт" вакциналарининг илк партияси Сурияга етказиб берилгани ҳам қайд этилди. Сурия президенти алоҳида давлатлар ва айрим халқаро ташкилотлар томонидан Сурияга нисбатан киритилган чекловларни – ниқонуний ва ғайриинсоний деб атади.