Россия

Путин карантинга кетиши мумкин

© Sputnik  / Фотобанкка ўтишТрансляция прямой линии с президентом РФ В. Путиным
Трансляция прямой линии с президентом РФ В. Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Россия президенти тез орада карантинга кетиб қолиши эҳтимоли ҳақида эълон қилди
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин карантинга кетиши мумкин. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, унинг атрофидаги аксарият одамлар коронавирус билан беморланган.
Путин бу ҳақда Кремлда паралимпиячилар билан ўтказилган учрашув вақтида маълум қилди.
"Менинг атрофимда ковид билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлмоқда. У ерда нималар рўй бераётганига аниқлик киритиш лозим. Ўйлашимча, мени ўзим тез орада карантинга кетаман. Атрофда кўп одамлар касалланмоқда", - деб таъкидлади Россия президенти.
Президент РФ В. Путин принял участие в открытии памятника императору Александру III - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Сиёсат
Путин Sputnik V билан эмланганини тан олди
Июль ойи бошида президент матбуот-котиби Дмитрий Песков журналистларнинг давлат раҳбари ўз ишчи сафарлари вақтида коронавирусга чалиниши хавфи мавжудми деган саволга жавоб берди.
Кремль вакили сўзларига кўра, Путиннинг барча ташрифлари эпидемиологик талабларни ҳисобга олган ҳолда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқот вақтида РФ президенти Россияда ишлаб чиқарилган "Спутник V" вакцинаси билан эмлангани ҳақида хабар берган эди.
Путиннинг сўзларига кўра, эмлангандан сўнг унда бир оз ҳарорат кўтарилган, шунингдек, укол қилинган жойда ноқулайлик сезилган.
Эмлангандан сўнг Путин бир неча кунга спорт машғулотларидан воз кечишига тўғри келган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала