Жамият

Қурбонов: қонунчиликда эмланмаган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш белгиланган

© Sputnik / Дильшода РахматоваБотир Курбонов
Ботир Курбонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланган.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистон қонунчилигида вакцина олмаган ходим билан меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилиниши белгилаб қўйилган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда халқ билан бевосита мулоқотда бўладиган барча тоифадаги соҳа вакиллари 1-сентябрга қадар вакцинанинг 1- дозаси, 1-октябрга қадар 2-дозаси, ўзбек-хитой вакцинаси бўлса, 1-ноябрга қадар 3- дозаси билан тўлиқ эмланган бўлишлари керак.
“Агар қайсидир корхона ходими кўрсатилган тартибда вакцина олмаган бўлса, меҳнат қонунчилигига мос равишда ушбу шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилиниши белгилаб қўйилган. Шу тариқа ташкилот раҳбари жамоа орасида касаллик тарқалишига масъул ҳисобланади”,- дейди Ботир Қурбонов.
Маълумот ўрнида, бугунги кунгача мамлакатга 24 миллион дозадан ортиқ вакцина келтирилди. Шу кунгача қўлланилган вакциналарнинг 79 фоизи – ZF -UZ-VAC2001, 14 фоизи – Moderna, 5 фоизи – AstraZenesa, 2 фоизи – "Спутник V" вакциналаридир.
Медик готовит шприц с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Жамият
Коронавирусга қарши эмлашга вақтинчалик ва доимий монелик қилувчи ҳолатлар белгиланди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала