Сирдарёда ёқиб юборилган аёл жасади топилди

Oбуна бўлиш
Ушбу қотилликни содир этишда гумон қилинаётган беш киши ҳибсга олинган.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Жасад 10 сентябрь куни соат 13:50 да "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги буталар орасидан ёқиб юборилган ҳолда топилган.
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Пастдарғом каналидан 17 ёшли қизнинг жасади топилди - прокуратура жиноят ишини очди
Олиб борилган тезкор суруштируви давомида номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Ушбу қотилликни содир этган шахслар С.К. ҳамда унинг жиноий шериклари Л.К., С.М., B.Д. ва Ж.М. экани аниқланган. Ҳозир улар қамоққа олинган.
Ушбу айбланувчиларнинг бу қотилликка қўл уриши сабаблари очиқланмаган.
Ҳозирда Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди (ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0