Ҳодисалар

Сохта сайтлар ўзбекистонликларни “Uzcard” номидан алдамоқда

Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Фирибгарлар бу сохта сайтлар орқали банк хизматларининг фаол фойдаланувчиларига бир марталик 994 минг 558 сўм компенсация тўланишини айтиб алдашади.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистонда “Uzcard” номидан uz-investt. space, invest-uz. space. каби сохта сайт очган фирибгарларнинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази огоҳлантирди.
Маълум қилишича, фирибгарлар бу сохта сайтлар орқали “UzCard Investment” лойиҳаси доирасида банкнинг фаол фойдаланувчиларига бир марталик 994 минг 558 сўм компенсация тўланиши, бунинг учун фойдаланувчиларнинг шахсига оид ва банк пластик картаси маълумотлари, телефон рақамини ҳамда смс тариқасида келган тасдиқлаш кодини киритишларини сўрашади.
Натижада катта пулга эга бўлиш истагида бўлган фойдаланувчилар уларнинг қурбонига айланишади.
© ИИВ матбуот хизмати
Сохта сайтлар намуналари - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© ИИВ матбуот хизмати
Сохта сайтлар намуналари - Sputnik Ўзбекистон
2/2
1/2
2/2
“Uzcard” компанияси ҳам “Uzcard”нинг расмий сервислари uzcard.uz доменида рўйхатдан ўтганини эслатиб, шубҳали ҳаволалар орқали ўтмаслик ва ҳеч қандай амалиётларни бажармасликни сўраган.
“Ёдингизда тутинг, UZCARD ва банк ходимлари ҳеч қачон махфий SMS-кодни ва шахсий маълумотларни сўрамайдилар. Агар сиз фирибгарларнинг қурбонига айланган бўлсангиз, биринчи навбатда сизга хизмат кўсатувчи банкка ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилинг”, - дейилган хабарда.
В Алатском районе обнаружены фальшивые пожарные и трубочисты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Ҳодисалар
Сохта ўт ўчирувчилар ва мўри тозаловчилар бизнеси Ўзбекистонда оммалашмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала