Миграция

Воробьёв мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларда текширув ўтказиш ҳақида топшириқ берди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМигранты
Мигранты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Москва вилояти губернатори мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларда текширув ўтказиш ҳақида топшириқ берди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ҳуқуқ-тартибот идораларига мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларни қаттиқ назоратга олиш ҳақида топшириқ берди.
"Мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларга эътибор қаратилишини сўрайман. Албатта, қаттиқ назоратга олиш зарур. Биз учун умуман вазиятни таҳлил қилиш ва одамларда одилона юзага келган ташвишни олиб ташлаш муҳим", - деди губернатор ҳуқуқ -тартибот идоралари билан ўтказилган тезкор йиғилишда.
Машина полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Миграция
Москва вилоятидаги мигрантлар ётоқхонаси ёпилди - видео
Куни кеча 67 ёшли аёлнинг жасади Сергиев Посад яқинидаги ўрмонда зўравонлик белгилари билан топилди.
Қотиллик ҳақида хабарлардан сўнг Бужаниново қишлоғидаги ётоқхона олдида 300 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари тўпланди.
Икки киши қўлга олинди, уларга айблов эълон қилинди. Мигрантлар истиқомат қилган ётоқхона ёпилди. ОАВлар хабарига кўра, 160 нафар киши автобусларда олиб кетилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала