Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Япон сиёсатшуноси: Афғонистонни янги фуқаролар уруши кутмоқда

© AP Photo / Sidiqullah KhanБоевики движения Талибан (Запрещено в РФ)
Боевики движения Талибан (Запрещено в РФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Япон сиёсатшуносининг фикрича, Афғонистон иқтисодий инқироздан мустақил чиқа олмайди
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Марказий Осиё бўйича етакчи япон мутахассисларидан бири, Токио чет тиллар университети қошидаги тадқиқот маркази ходими Масато Тория Афғонистондаги вазиятга ишончсизлик билан қарашини билдирди.
Афғонистон ва Покистон бўйича кўплаб ишлар муаллифи Ториянинг фикрича, толиблар на бошқарув тажрибасига, на керакли кадрларга эга.
"Толибон"* ўн йилликлар давомида уруш қилган, у мутлақо бошқарув тажрибасига эга эмас. Жорий ишлар билан шуғулланишга қодир инсон ресурсларига ҳам эгамас", - дея тушунтиради Тория.
Боевики движения Талибан (террористическая организация, запрещена в России) в Кабуле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Толиблар университетлар дастурларидан шариат қонунларига зид фанларни олиб ташламоқчи
Япон мутахассисини фикрича, Афғонистон қўшни давлатлар ёрдамида иқтисодни барқарорлаштиришга эришиши мумкин, аммо бу муаммони 40 йиллик урушдан кейинги заифлашув туфайли тўлиқ ечишнинг имкони йўқ.
Сиёсатшунос сўзларига кўра, Афғонистон фуқаролари турмуш шароитининг шиддатли ёмонлашувини тўхтатишга уриниш норозилик кучайишига олиб келиши, бу эса истиқболда "Толибон"* ҳаракати ички тузилмасида дарз кетишларни юзага келтириши мумкин.
"Афғонистондаги вазият секин-аста фуқаролик урушига айланиб кетишини инкор қилиб бўлмайди", - дея таъкидлади Марказий Осиё бўйича мутахассис.
Масато Ториянинг фикрича, Афғонистондаги фалокатнинг олдини олиш учун Афғонистонга нафақат қўшни давлатлар, балки АҚШ, Европа иттифоқи, Япония ва Россиянинг ҳам кўпқиррали кўмаги керак бўлади.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала