Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Аҳмад Масъудни Европага таклиф қилишди

© REUTERS / MOHAMMAD ISMAILАхмад Масуд
Ахмад Масуд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Нидерландия депутати Барт Грутхейс Европа парламенти сессиясида шундай ташаббус билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Европа парламенти Панжшердаги “Толибон”*га қарши кучлар етакчиси Аҳмад Масъудни Европарламент ва Европа Иттифоқи кенгаши сессияларига таклиф қилишни кўзда тутувчи Афғонистонга оид резолюцияни қабул қилди.
Нидерландия депутати Барт Грутхейс Европа парламенти сессиясида шундай ташаббус билан чиққан.
“Келинг, афғон қаршилик кучларининг ботир етакчисини худди 20 йил аввалгидек унинг афсонавий отаси каби Европа парламентига таклиф қилайлик. Афғонистон учун ёрқин келажакка бўлган умид ҳали сўнмаган”, — деди Грутхейс ўз чиқиши давомида.
Aamaj News агентлиги Афғонистон миллий қаршилик кўрсатиш фронти Ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Али Майсам Назарий сўзларини келтирган. Унинг сўзларига кўра, “Европа парламенти миллий қаҳрамон Аҳмад Шоҳ Масъуднинг курашини юқори баҳолаган ва отасининг вориси деб тан олган”.
Шу билан бирга, ҳозирча Панжшердаги кучлар етакчиси бу таклифни қабул қилиши ёки қилмаслиги ҳақидаги маълумот йўқ.
نن په کابل کې چاودنه شوي چې ګڼ شميرخلګو ته يي مرګ ژوبله اړولې ده - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Исмоил-Хон: Ашраф Ғани афғон армиясига толибларга таслим бўлишни буюрган
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда толибларга қарши миллий қаршилик кўрсатиш кучлари ташкил этилган. Унга машҳур афғон дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли кичик Аҳмад Масъуд раҳбарлик қилмоқда.
Уларга Афғонистон вице-президенти Амрулло Солеҳ ва маршал Абдул Рашид Дўстум қўшилган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала