Жамият

"Амирсой" яқинида 700 туп дарахт кесиб ташланди - Расул Кушербаев

© Расул КушербаевВырубка деревьев в курортной зоне "Амирсай" под Ташкентом
Вырубка деревьев в курортной зоне Амирсай под Ташкентом  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Президент томонидан киритилган мораторийга қарамасдан "Амирсой" дам олиш маскани яқинида 700 туп кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой" курорт зонаси маъмуриятининг яқинда нақд 700 туп қимматбахо дарахтлар кесиб ташланди, деб хабар қилмоқда ўз телеграм каналида ЎзЛиДеП депутати Расул Кушербаев.
"Айни дамда ушбу ҳолат бўйича Экология қўмитаси томонидан материаллар прокуратурага тақдим этилган. Бу иш ими-жимида ёпилиб кетмаслиги керак. Гап ортга қайтариб бўлмайдиган 700 туп дарахт ва салкам 400 миллион сўмлик табиатга етказилган зарар ҳақида кетмоқда", - дейди депутат.
Баъзан "тушунмай дарахт кесиб қўйибди", деган баҳоналарни эшитиб қоламиз, лекин ҳамма нарсадан хабари бор, нуфузли ташкилотдагиларнинг ҳам қонунларга тупуриб қўйганини қандай тушуниш мумкин?!, - деб куюнади депутат.
Шунча гапдан кейин ҳам ҳар хил бахоналар билан дарахткесарлик давом этмоқда. Бунча катта "дух" қаердан пайдо бўлди, - деб ёзади депутат.
Ахир, дарахлар сояси ва кўрки бўлмаса ушбу тоғ масканига айрим дам олувчилар бормай қўйиши ҳам мумкин-ку? Наҳотки маъсуллар шуни тушунишмайди?
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент фармони билан ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо дарахтлар ва буталарни кесишга 2024 йилга қадар мораторий ўрнатилган. Лекин шунга қарамасда гоҳ у вилоятда гоҳ пойтахт Тошкентда кўп йиллик дарахтларни турли баҳоналарда кесиб ташлаш ҳолатлари учрамоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала