Бир кишининг жинояти бутун халқ ва динга ёмон муносабатда бўлишга баҳона эмас – имом

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишОнлайн-конференция в преддверии Курбан-байрама в рамках проекта "Религия и мировоззрение"
Онлайн-конференция в преддверии Курбан-байрама в рамках проекта Религия и мировоззрение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Oбуна бўлиш
Денис Мухутдиновнинг сўзларига кўра, Москва вилоятидаги мусулмонлар шаҳарлар ҳаётида фаол иштирок этади. Бошқа диндаги аҳоли уларнинг яхши ишларини кўришмайди.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Жиноят содир этган мигрантларга бўлган муносабат бутун халқ ҳамда уларнинг динига ёйилмаслиги керак. Бу ҳақда Москва вилояти Мусулмонлар мустаҳиб йиғилиши мустаҳиб имоми Денис Мухутдинов маълум қилди.
Имомнинг сўзларига кўра, у нега маҳаллий аҳоли юзага келган вазиятдан норози эканини тушунади, аммо ёмон миллат йўқлиги, балки ёмон одамларда ҳар ерда борлигини унутмаслик даркор.
“Бу умуман миллатни айблаш ва бутун халққа салбий муносабатда бўлиш ва, кўпинча кузатиладигандек, бу халқ динига, исломга салбий муносабатда бўлишга баҳона эмас”, - деди Мухутдинов РИА Новости билан суҳбатда.
У Москва вилоятидаги мусулмонлар шаҳарлар ҳаётида фаол иштирок этиши ва бошқа диндаги аҳоли улар фаолиятининг “яхши томонларини кўрмасликларига” ҳайрон қолишини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Москва вилоятида Сергеев Посад шаҳри яқинидаги ўрмонда 67 ёшли аёлнинг жасади топилди. Аёлнинг ўлимида гумон қилинган икки шахс қўлга олинди. Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, улар Тожикистон фуқароларидир. Уларга номусга тегиш ва қотиллик айблови қўйилган.
Машина полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Москва вилоятидаги мигрантлар ётоқхонаси ёпилди - видео
Бу воқеадан кейин маҳаллий аҳоли у ердаги мигратлар турадиган ётоқхонани ёпишни талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказишди. Натижада ётоқхона ёпилди ва у ердан 160 нафарга яқин мигрант олиб кетилди. Ўз навбатида, Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв тегишли органларга мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларни қаттиқ назоратга олиш юзасидан топшириқ берди.
Янгиликлар лентаси
0