ЕИ Тожикистонга афғонистонлик қочоқлар учун пул ажратди

© REUTERS / Saeed Ali AchakzaiЛюди на пропускном пункте «Ворота дружбы» в пакистано-афганском пограничном городе Чаман, Пакистан
Люди на пропускном пункте «Ворота дружбы» в пакистано-афганском пограничном городе Чаман, Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Oбуна бўлиш
Молиялаштириш афғон қочоқлари учун биринчи галдаги зарурат буюмларни харид қилишга йўналтирилган. Тожикистон расмийлари афғон қочқинлари борлигини инкор этса-да, ЕИ улар республикада борлигини таъкидлаган
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Европа иттифоқи афғонистонлик қочқинларга кўрсатиладиган инсонпарварлик ёрдами учун Афғонистонга 160 минг евро молиявий ёрдам ажратишини маълум қилди. Ушбу баёнот Тожикистондаги ЕИ ваколатхонаси томонидан эълон қилинган.
Молиялаштириш Aфғонистонда зўравонликлар кучайиши оқибатида афғон қочқинларининг янги тўлқини юзага келганига жавобан Тожикистон Қизил Ярим Ой жамиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Хабарда айтилишича, ажратилган маблағларга биринчи галдаги зарурат буюмлари - жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, палаткалар ва бошқа буюмлар харид қилинади.
Ситуация в городке Хайратан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Тожикистондаги ЕИ ваколатхонаси маълумотларига кўра Хатлон вилояти ҳамда Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида Афғонистондан сўнгги бир неча ҳафта давомида келган 5 мингга яқин қочқинлар сақланмоқда. ЕИ прогнозларига кўра, Тожикистонни олдинда янги қочқинлар тўлқини кутмоқда: мамлакатга кириб келувчилар сони 2021 йил охирига бориб 50 мингга етиши мумкин.
Sputnik Тожикистон нашрининг хабар беришича, Тожикистон расмийларининг сўнгги баёнотларида республика ҳудудида Афғонистондан келган қочқинлар йўқлиги айтилган. Тожикистон расмийлари сўзларига кўра, инвестициялар ва молиялаштиришнинг йўқлиги туфайли мамлакат қочқинларни ёки бошпана изловчи шахсларни қабул қилиш учун зарур инфратузилмага эга эмас.
Янгиликлар лентаси
0