Маданият

Эрмитаж директори Алишер Навоий таваллудини музейда нишонлашни таклиф қилди

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишЭрмитаж возобновил работу после карантина
Эрмитаж возобновил работу после карантина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Михаил Пиотровский Россия узоқ йиллардан бери Ўзбекистон билан маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаб келётганини таъкидлаган.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Айни кунларда Тошкентда ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида Маданий мерос ҳафталиги доирасида “Ўзбекситон маданий мероси – Янги ренессанс пойдевори” V конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Эрмитаж музейи раҳбари Михаил Пиотровский нутқи ўқиб эшиттирилди, дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Пиотровский ўз нутқида 1941 йил Иккинчи жаҳон уруши авжига чиққан бир пайтда Эрмитажда шамлар ёруғида Ўзбек адабиётининг ёрқин сиймоси мир Алишер Навоийнинг 500 йиллиги нишонланганини илиқ хотирланган.
“Биз узоқ йиллардан бери Ўзбекистон билан маданий-маърифий алоқаларимизни мустаҳкамлаб келмоқдамиз. Бу воқеага ҳам 80 йил бўлибди. Мен ўша қийин дамларда олиб борилган ишларни, заҳматкаш инсонларни хотирлаб ёруғ ва замонавий хоналарда 80 йилдан сўнг Алишер Навоийнинг таваллудини Эрмитажда ўтказишни таклиф қилган бўлар эдим”,- дейилган Михаил Пиотровский нутқида.
Бутунжаҳон жамияти таҳририят кенгаши раиси Акмал Саидов бу ажойиб таклиф эканлигини эътироф этиб уни бажонидил қабул қилишини айтди.
Маданий мерос ҳафталиги 21-сентябрга қадар ўтказилади. Тадбирлар республиканинг турли ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.
Алишер Навои возвышается над алеей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Маданият
Алишер Навоий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала