КХШТ Афғонистон бўйича баёнот қабул қилди

© Sputnik / Амир Исаев / Медиабанкка ўтишФлаги стран-участниц Организации Договора о коллективной безопасности: Таджикистана, России, Киргизии, Казахстана, Белоруссии, Армении и флаг ОДКБ (справа налево)
Флаги стран-участниц Организации Договора о коллективной безопасности: Таджикистана, России, Киргизии, Казахстана, Белоруссии, Армении и флаг ОДКБ (справа налево) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Oбуна бўлиш
Шунингдек, "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомига собитликни тасдиқлаш ва унга сўзсиз амал қилишни таъминлаш учун ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма баёнот қабул қилинди
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Афғонистондаги вазият бўйича баёнот қабул қилди, деб хабар берди КХШТ бош котиби Станислав Зась Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, мудофаа вазирлари кенгаши ва ташкилот хавфсизлик кенгаши котибларининг қўшма мажлиси якунида.
"Делегация раҳбарлари КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг Декларацияси лойиҳасини тасдиқлашди ва бир қатор баёнотларни, хусусан, КХШТга аъзо давлатларнинг "Aфғонистондаги вазият тўғрисида" қўшма баёнотни қабул қилдилар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирларининг ахборот хавфсизлиги ва кибер терроризмга қарши кураш соҳасидаги биргаликдаги саъй -ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишилди, Ташқи ишлар вазирларининг Яқин Шарқ ва Шимолий Aфрикадаги инқирозли вазиятларни бартараф этиш бўйича коллектив саъй -ҳаракатлар тўғрисида баёнот ва Ташқи ишлар вазирларининг "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига собитликни тасдиқлаш ва унга сўзсиз амал қилишни таъминлаш учун ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма баёнот қабул қилинди", - деди Зась.
Флаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
ШҲТ ва КХШТ Душанбеда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади - Асадов
Толиблар бир ой аввал ҳукумат кучларига ҳужумни фаоллаштирдилар. Улар 15 август куни Қобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугагани ҳақида эълон қилдилар. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғин-баротни олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этди. 31 августга ўтар кечаси америка ҳарбийлари Қобул аэропортини тарк этиб, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлигига нуқта қўйди.
Олтинчи сентябр куни толиблар Афғонистоннинг 34 провинциясидан энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтганини эълон қилди. Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинди. Ҳукуматни БМТ санкциялари остида бўлган, "Толибон"*нинг биринчи ҳукмронлиги вақтида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум қилинди.
* РФда тақиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0