Миграция

Меҳнат мигрантларини чартер рейс ва поездларда олиб кетиш йўлга қўйилади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишПрибытие поезда Ташкент-Москва
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
“Ўзбекистонда қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва савдо соҳаларида меҳнат ресурсларини тайёрлаш ташкил этилади - Хуснулин.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Яқин келажакда Россияга меҳнат мигрантлари учун чартер рейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақида РИА Новостига таяниб Sputnik мухбири хабар бермоқда.
“Улар учун эмлашни ташкил қилиш ҳам керак”, - деди Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин. "Биз зудлик билан Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Татяна Aлексеевна Голикова билан Ўзбекистонда нафақат қурилиш соҳасида, балки уй-жой коммунал хўжалиги, савдо соҳасида ҳам меҳнат ресурсларини тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этишга келишиб олдик.
Мигрантлар умумий сонида қурувчилар улуши - 46% бўлади. Татяна Aлексеевна тез орада қачон ва қанча муҳожирларни олиб келишини аниқ хабар қилишига умид қиламан", - дейди Ҳуснуллин.
Маълум бўлишича, Ўзбекистондан келадиган чартер рейслари амалга оширила бошланганидан сўнг, Россияда ишлаш истагида бўлган фуқароларни эмлаш ташкил этилади.
Яқинда Ўзбекистон ва Россия меҳнат вазирликлари делегациялари учрашув ўтказиб, Ўзбекистондан Россияга меҳнат мигрантларини юбориш жараёнини соддалаштириш ва патент олиш тартибларини тезлаштириш ҳақида келишиб олишган эди. Ундан ташқари яқин кунларда Ўзбекистондан 10 мингга яқин қурувчилар ташкиллаштирилган тартибда Россияга юборилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала