Жамият

Ўзбекистон Бобур номидаги Ўш драма театрини таъмирлашга ҳисса қўшади

© Мэрия г. ОшНачата реконструкция Узбекского драматического театра в Оше
Начата реконструкция Узбекского драматического театра в Оше - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Театр реконструкцияси Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари эришган келишув асосида бошланган
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Қирғизистон жанубидаги Бобур номидаги Ўш мусиқали академик драма театрини реконструкция қилиш бошланди. Бинони тубдан таъмирлаш учун 5 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда Ўш ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари театр реконструкцияси борасида келишувга эришган. 14 сентябрь куни икки давлат органлари ходимлари ва тегишли мутасаддилардан иборат комиссия иш бошланиши жараёни билан танишган.
“Театр реконструкцияси икки томонлама ижтимоий-маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари эришган келишув асосида бошланган”, - дейилган хабарда.
Реконструкция ишларини 2022 йилнинг бошига якунлаш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала