Дунёда

Қозоғистонда хорижий ижтимоий тармоқларни чеклаш таклиф этилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Қозоғистон депутатлари ижтимоий тармоқларни чеклашни таклиф этишди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Қозоғистон парламенти республика ҳудудида хорижий онлайн -платформалар ва мессенжерлар фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқади.
Депутатлар Динара Закиева ва Айдос Сарим бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида таклифлар тайёрлашган. Унда интернет сайтлари ва тезкор хабар алмашиш хизматлари янги қоидалар келтирилган.
Приложение TikTok - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Жамият
Ўзбекистонда TikTok, "ВКонтакте" ва Twitter'дан фойдаланиш чекланди
Хусусан, Қозоғистонда ишлашни давом эттириш учун хорижий онлайн -платформалар юридик шахсни рўйхатдан ўтказиши ва республикада ўз филиалини очиши керак. Филиални албатта Қозоғистон фуқароси бошқариши зарур. Акс ҳолда, сайт ва мессенжерлар блокировка қилинади.
Муаллифлар бундай қонун лойиҳасининг зарурлигини яқинда кенг тарқалган киберҳужум (кибербуллинг) - ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида одамни таъқиб қилиш билан изоҳлайдилар. Ўзгартиришлар интернетдаги ноқонуний контентга қарши чораларни қонуний тартибга солишни такомиллаштиради.
Бундан ташқари, агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, сайтлар суд қарори билан эмас, балки ваколатли орган қарори билан блокланади. Барча қонунбузар-сайтлар ягона реестрга киритилади.
Депутатларнинг сўзларига кўра, ҳозирда шунга ўхшаш чекловлар бошқа мамлакатларда, масалан, Россия ва Ўзбекистонда амал қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала