Россияда нипаҳ вирусини аниқлайдиган тест яратилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРабота вирусологической лаборатории
Работа вирусологической лаборатории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Oбуна бўлиш
"Вектор" тадқиқот маркази нипаҳ вирусини аниқлайдиган тест тизимини тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. "Вектор" давлат тадқиқот маркази олимлари нипаҳ вирусини аниқлайдиган тест тизимини яратди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.
Россияда касалликнинг тарқалиш хавфи деярли йўқ, деб таъкидланди идорада.
Летучая мышь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Ҳиндистон аҳолисида ўлимга олиб келувчи - нипаҳ вируси аниқланмоқда
Аввалроқ, Ҳиндистоннинг Керала штатида 11 кишида инфекция белгилари аниқланди, уларнинг аҳволи барқарор. Вилоят ҳокимияти 12 ёшли боланинг ўлими ҳақида эълон қилди, шифокорлар у билан алоқада бўлган одамларни текширишни бошлади.
"Микроб" вабога қарши тадқиқот институти, манбаи ҳайвонлар ва касаллар бўлиши мумкинлигини, одамдан одамга юқиши, қоида тариқасида, фақат яқин мулоқотда юқиши мумкинлигини тушунтирди. Бу касалликка қарши вакцина ва даволаш препарати ҳозирча йўқ, беморларга симптоматик терапия тайинланади.
Нипаҳ вируси мевахўр кўршапалар орқали тарқалади. БССТ энг хавфли вируслардан бири сифатида эътироф этган. У одамларга ҳайвонлардан ўтади, шунингдек, касал одамдан бошқаларга ҳам юқади. Унга қарши дори ҳам, вакцина ҳам йўқ, касалликдан ўлим даражаси 40-75% оралиғида.
Янгиликлар лентаси
0