Видео

Сергели туманидаги истироҳат боғининг тақдири не кечади?

Мана бир неча йилдирки, Тошкент шаҳридаги каттагина боғлардан бири ташландиқ аҳволда.
Сергели туманини шаҳарнинг марказий қисми билан боғлайдиган асосий йўл – “Янги Сергели” кўчаси бўйида, шундоққина ҳокимият биноси рўпарасида бир неча гектар ҳудудни банд этган боғ мавжуд. Хариталарда унинг номи “Янги Сергели” маданият ва истироҳат боғи, дейилган. Аслида, собиқ боғ десак тўғри бўлар. Чунки бугунги кунга келиб, унинг фақат номи қолган. Ташландиқ, қаровсиз аҳволда.
Сергели туманидаги истироҳат боғи аслида қайси ташкилотга тегишли экани ва ким уни тартибга олиши кераклиги юзасидан аниқ маълумот йўқ. Ён-атрофда яшайдиган минглаб аҳоли эса ҳордиқ чиқариш учун анча олисдаги бошқа боғларга қатнашга мажбур бўлмоқда.
Айрим маълумотларга кўра, бу ерда Маълумотларга қараганда, бу ерда от спорти бўйича ўқув маркази ташкил этилади. Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар жалб этилади.
Ҳозирча бу боғ қаровсиз ва сайр қилишнинг имкони йўқ. Батафсил Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала