Иқтисод

Тадбиркорларнинг келишиб олиши осонлашади: президентнинг янги фармони

© CC0 / Unsplash / Hunters RaceБизнесмен. Иллюстративное фото
Бизнесмен. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилади.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармон фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни янада такомиллаштириш, айрим шартномаларни тузишда ўрнатилган сунъий чекловларни олиб ташлаш, шунингдек, шартномавий муносабатларда ахборот тизимларидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.
2021 йил 1 декабрдан қуйидагилар бекор қилинади:
тижорат банкларига етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;
давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) тўғрисида тузиладиган шартномаларида мажбурий равишда олдиндан тўловни белгилашга доир талаб;
қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талаб.
Энди олдиндан тўлов ва аванс шартнома тарафларининг келишувига мувофиқ белгиланади.
Шунингдек ҳужжатда жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилиши белгиланган.
Қарз шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун ҳамда қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммасини ундириш бўйича ижро хатларини ёзиб берганлик учун ундириладиган давлат божи миқдорини икки баравар камайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
2022 йил 1 январдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган мол-мулк уни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади. Бунда, мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари етарли бўлмаганда қарздорликни тўлаш мажбурияти унинг собиқ эгаси – қарздор зиммасида қолади.
Мужчина с портфелем в руках  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2019
Иқтисод
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг кўкрагига шамол тегади
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланади.
Шартноманинг тарафи ва у томонидан жалб қилинган шахслар (ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, агентлар ва тарафлар назорати остидаги бошқа шахслар) томонидан коррупцияга қарши қўшимча шартларга риоя этилмаганда, иккинчи тараф шартномани бир тарафлама тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳамда зарарни қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли бўлади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ ва божхона тўловлари бўйича қарздорлик тўланмаганда, солиқ ёки божхона органлари банкка тўловчининг ҳисобварақларидаги қарздорлик суммасига тенг миқдордаги пул маблағларини музлатиб қўйиш ва уларни ўттиз календарь кунидан сўнг ундириш тўғрисидаги фармойишни бу ҳақда тўловчини хабардор қилган ҳолда юборади.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Сиёсат
"Доллар ўрнига сўм": Мирзиёев тадбиркорларга қандай ечимлар таклиф этди
Электрон тижоратда электрон савдо майдончалари орқали маҳсулотлар олди-сотдиси амалга оширилаётганда ва бошқа соҳаларда битимлар тузишда "эскроу" тизими жорий этилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала