Жамият

“Тонировка” учун рухсатномани арзон олиш имконияти пайдо бўлди

© Sputnik / Руслан КривобокТонировка автомобиля
Тонировка автомобиля  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Эндиликда автотранспорт ойналари тусини ўзгартиш учун рухсатномани онлайн олишда 10 фоиз чегирма ҳам берилади.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Ҳукумат қарори билан жорий йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП, my.gov.uz) орқали кўрсатилади.
ЯИДХП хабарига кўра, эндиликда автотранспорт ойналари тусини ўзгартиш учун рухсатномани онлайн олишда 10 фоиз чегирма ҳам берилади.
“Тонировка”нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 миллион 300 минг сўмга арзонлашди.
Бундан ташқари, автотранспорт ойнасига стикер мажбурий равишда ёпиштирилмайди. ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш имконияти ҳам яратилган.
Унда автотранспорт воситаси иккиламчи бозордан сотиб олинганида, автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтган гувоҳномаси мулкдори ёки давлат рақам белгиси ўзгарган ҳолларда автотранспорт воситасига расмийлаштирилган “тонировка” рухсатномасига онлайн тарзда бепул ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Тўлов амалга оширилгач, узоғи 2 соат ичида фуқаронинг порталдаги шахсий кабинетига электрон кўринишдаги QR-коди бўлган сертификат, яъни рухсатнома келиб тушади. Уни исталган вақтда юклаб олиш мумкин.
Фуқаролар хизмат синов тариқасида ишга туширилганлигини инобатга олиб, қисқа узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала