Сиёсат

Тошкент ва Москва ўртасида ҳамкорлик кучаяди: Ортиқхўжаев Россия элчиси билан учрашди

© Пресс-служба хокимията ТашкентаХоким Ташкента Жахонгир Артикходжаев встретился с Чрезвычайным и Полномочным Послом Российской Федерации в Республике Узбекистан Олегом Мальгиновым
Хоким Ташкента Жахонгир Артикходжаев встретился с Чрезвычайным и Полномочным Послом Российской Федерации в Республике Узбекистан Олегом Мальгиновым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Россия элчиси Мальгиновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон, хусусан, Тошкент — Россия тадбиркорлари учун энг талабгир йўналиш саналади
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. 2021 йил 14 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов билан учрашди.
Ортиқхўжаев меҳмонни қарши олиб, охирги йилларда пойтахтда рўй берган, ҳам ижтимоий соҳа ҳам шаҳар инфратузилмасига оид ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.
Строительство жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2021
Иқтисод
Россиянинг арзон уй-жой қурувчи йирик компанияси Ўзбекистон бозорига чиқмоқчи
Пойтахт ҳокими “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар ва янги олий таълим муассасалари, шу жумладан, Тошкентда фаолият юритаётган Россия таълим муассасалари ҳақида маълумот берди.
Олег Мальгинов илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзининг пойтахт тўғрисидаги таассуротлари билан ўртоқлашди ва бир неча жиҳатларга алоҳида тўхталди: Ўзбекистон, хусусан, Тошкент — Россия тадбиркорлари учун энг талабгир йўналиш бўлиб, буни ўзбекистонлик бизнес вакилларининг Россия минтақалари билан фаол ҳамкорлиги тасдиқлайди.
Яблоки и гроздья винограда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
Иқтисод
Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўпи билан беш кунда етказиб берилади
Тарафлар Тошкент ҳокимлиги ва Москва мэрияси ўртасида режалаштирилаётган ҳамкорлик дастурини ҳамда октябрь бошида кутилаётган Санкт-Петербург делегациясининг ташрифини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида Ортиқҳўжаев ва Мальгинов режалаштирилган лойиҳаларни ривожлантиришда ўзаро сермаҳсул кўмакка келишиб олдилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала