Зеленский Украинани "Темир гумбаз" билан қопламоқчи

© Офис президента УкраиныПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ Россиядан ҳимояланиши учун Украинага ракеталарга қарши "Темир гумбаз" батареяларини топшириши мумкин, деб хабар қилмоқда Politico нашри
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. АҚШ конгрессининг бир қисми Украинага икки дона ракеталарга қарши тактик тизим - "Темир гумбаз"ни етказиб бериш таклифини илгари сурдилар. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Қуролли кучлар масалалари бўйича қўмита 2022 йилга ўзи ишлаб чиққан мудофаа қонун лойиҳасини тақдим этди. Унга кўра, Пентагон Киевга "мавжуд тизимларни" сотиш ёки топшириш вариантларини ўз ичига олган ҳисоботни тақдим этиши керак.
Ҳужжатда муайян Ракеталарга қарши мудофаа тизимининг номи келтирилмаган, аммо нашр манбаси сўзларига кўра, гап "Темир гумбаз" деб номланувчи батареялар ҳақида бормоқда. Айтилишича, улар украиналик ҳарбийларга "Россияга қарши туришда" ёрдам бериши керак.
Президентские выборы на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
"Ҳожатхона олдида кутиш керакмас". Зеленскийни Путинни қоровулламасликка чақиришди
"Янги қуролни олгач Москва ва Киев ўртасидаги муносабатларда зиддият кучайиши эҳтимоли мавжуд", - дейилади мақолада.
Қайд этилишича, АҚШ икки йил олдин Исроилдан иккита Iron Dome батареяларини харид қилган, аммо шу вақтгача уларни армия қўмондонлиги ва бошқаруви янги тизимига интеграллашнинг имкони бўлмаган.
Сентябр ойи бошида Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтонга борди ва америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашди. Музокаралар натижасида мудофаа шериклиги стратегик асослари тўғрисида битим имзоланди. Бу икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий салоҳиятни ошириш ва Украинанинг мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлашга тайёрлигини ошириш ва НAТОга мувофиқлиги йўлида ҳаракат қилишнинг кейинги қадамларини белгилайди.
Янгиликлар лентаси
0