Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Афғонистон террорчилар маконига айланмоқда – Эмомали Раҳмон

© Пресс-служба президента ТаджикистанаПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Тожикистон президенти сўзларига кўра, Афғонистондаги қалтис вазият бутун Марказий Осиёнинг коллектив хавфсизлигига таъсир қилади.
ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Афғонистондаги қалтис вазият бутун Марказий Осиёнинг коллектив хавфсизлигига таъсир қилади. Бир-икки йилдан сўнг Афғонистонда экстремистик мафкура кучайиб у Марказий Осиё давлатлари ҳудудига ўтиши ҳам мумкин, деди КХШТ мажлисида Бу ҳақида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонқилган чиқишида маълум қилди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
“Кўз олдимизда Афғонистон қайтадан халқаро террорчилар маконига айланиб бормоқда. У ерда муваққат ҳукумат мамлакатнинг сиёсий, этник хилма-хиллигини, миллатлар турли тилларда сўзлашишини ва гендер тенгликни ҳисобга олмайди. Қаттиққўл шариат қонунларига асосланган ислом амирлиги ташкил қилиш эса – бу ўрта асирларга қайтиш дегани.
Демак яқин икки уч йил ичида Афғонистонда экстремистик мафкура кучаяди ва ушбу бузғунчи ғояларнинг қўқшни ҳудудларга тарқалиш эҳтимоли ошади", - деди Тожикистон президенти.
Ундан ташқари бугун Афғонистон гуманитар фалокат ёқасида турибди ва бу муаммо нафақат афғон халқининг муаммоси, балким бутун ҳудуднинг энг долзарб муаммоларидан биридир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала