“Амирсой”даги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши очилди

© Nuz.uzВырубка вековых чинар в Самарканде
Вырубка вековых чинар в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Oбуна бўлиш
“Амирсой” курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бундан аввал депутат Расул Кушербаев бу ҳақда Telegram-каналида пост ёзганди.
Вырубка деревьев в курортной зоне Амирсай под Ташкентом  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
"Амирсой" яқинида 700 туп дарахт кесиб ташланди - Расул Кушербаев
“Баъзан тушунмай дарахт кесиб қўйибди, деган бахоналарни эшитиб қоламиз. Балки ростанам дарахт кесиш мумкинмаслигини билмагандир, дейиш мумкин.
Лекин ҳамма нарсадан хабари бор, нуфузли ташкилотдагиларнинг ҳам қонунларга тупуриб қўйганини қандай тушуниш мумкин?!
Масалан, кўпчилигимиз эшитган Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой" курорт зонаси маъмуриятининг яқинда нақд 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаганини ҳеч нарса билан хоқлаб бўлмайди.
Шунча гапдан кейин ҳам ҳар хил бахоналар билан дарахткесарлик давом этмоқда. Бунча катта "дух" қаердан пайдо бўлди?
Ҳолат бўйича экология қўмитаси томонидан прокуратурага тақдим этилган материаллар ими-жимида ёпилиб кетмаслиги керак. Гап ортга қайтариб бўлмайдиган 700 туп дарахт ва салкам 400 миллион сўмлик табиатга етказилган зарар ҳақида кетмоқда.
Ўзи курорт маъмурияти одамлар тоғнинг дарахтзор табиатида дам олиш учун ҳам курортларга боришини билармикан”.
Янгиликлар лентаси
0