Дунёда

Байден Австралия бош вазирининг исмини унутиб қўйди

© AFP / MANDEL NGANПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Илгари Оқ уй раҳбари АҚШ мудофаа вазири ва Пентагон номини унутиб қўйган эди.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik.АҚШ президенти Жо Байден музокаралар давомида Австралия бош вазири Скот Моррисоннинг исмини унутиб қўйди. “РИА Новости: США” Telegram-канал бу ҳолат акс этган видеони чоп қилди.
15 сентябр куни Байден, Моррисон ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон онлайн мудофаа ва хавфсизлик соҳасида “AUKUS” янги шериклик ташкил этилганини расман эълон қилишган.
Тақдимотда АҚШ раҳбари Жонсонни исми билан атади, бироқ Байденнинг Австралия бош вазирига қандай юзлангани қизиқ бўлди.
“Ташаккур, Борис. Мен анави пастда турган йигитга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Катта раҳмат, оғайни. Мен буни қадрлайман, жаноб бош вазир”, - деди Байден учрашувда.
Қайд этиш жоизки, бу Жо Байден билан юз берган биринчи ноқулай ҳолат эмас. Илгари Оқ уй раҳбари АҚШ мудофаа вазири ва Пентагон номини унутиб қўйган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала