Иқтисод

ДСҚ 3500 та компанияни қасддан банкрот бўлишда гумон қилмоқда

Налоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Ушбу тоифадаги корхоналар бюджет олдида 6,7 трлн сўм умидсиз солиқ қарздорлигини ҳосил қилган ҳолда банкротлик асосида тугатилган.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш мақсадида банкротлик эълон қилинган 3500 ҳолат аниқланганлигини маълум қилди.
ДСҚ матбуот хизмати маълумотларига кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан сунъий равишда умидсиз солиқ қарздорлигини юзага келтириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу жараёнларда асосан корхона таъсисчиси ва раҳбарлари фаол иштирок этаётганлиги қайд этилган.
Хусусан, сўнгги 3 йилда 4 минг нафар таъсисчи ва корхона раҳбари томонидан солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш мақсадида 3,5 мингта хўжалик субъекти ташкил этилган.
Натижада ушбу тоифадаги корхоналар бюджет олдида 6,7 трлн сўм умидсиз солиқ қарздорлигини ҳосил қилган ҳолда банкротлик асосида тугатилган.
Ҳозирда банкротлик асосида тугатилган корхоналар таъсисчилари томонидан янгидан корхоналар ташкил этилиши давом этмоқда.
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2019
Иқтисод
Мирзиёев "Банкротлик тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартишларни тасдиқлади
Қўмита шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ДСҚ органлари томонидан мазкур субъектлар фаолияти қатъий назоратга олинганини билдирган. Шунингдек, тегишли тартибда назорат тадбирлари амалга оширилиб борилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала