Дунёда

Душанбедаги КХШТ саммитида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

© Пресс-служба президента ТаджикистанаСаммит ОДКБ в Душанбе 16 сентября 2021
Саммит ОДКБ в Душанбе 16 сентября 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Душанбеда бўлиб ўтган саммитда 14та муҳим шартнома ва декларациялар имзоланди. Улар орасида Афғонистондаги вазият ўзгариши, коллектив кучларнинг КХШТ давлатларидаги юридик мақоми, КХШТнинг 20 йиллигини нишонлаш ва бошқалар бор.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбеда 16 сентябр куни бўлиб ўтган КХШТ саммитида жами 14та ҳужжатлар имзоланди ва уларнинг аксарияти Афғонистонга доир, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.
КХШТ аъзолари декларацияси – ушбу саммитда имзоланган асосий ҳужжат бўлиб, унда КХШТ хавфсизлик ҳудудида хатарли вазиятнинг сақланиб қолаётгани ва ташкилот аъзолари ўз жавобгарлик ҳудудларида халқаро ва ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлашга тайёрлиги қайд этилган.
Иккинчи муҳим ҳужжат – коллектив хавфсизлик кучларининг КХШТга аъзо давлатлар ҳудудларида вақтинча бўлиш юридик мақоми ва уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги келишувни имзоланди.
Ундан ташқари яна қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
КХШТ қўшинларини биргаликда моддий-техник ва тиббий таъминлаш тўғрисидаги шартнома;
КХШТ тинчликпарвар кучлари протоколига (06.10.2007) ўзгариш киритиш тўғрисидаги шартнома;
Коллектив хавфсизлик шартномасининг 30-йиллиги ва КХШТ ташкил қилинганининг 20 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги шартнома;
“Оператив ҳаракат қилувчи Коллектив кучларни замонавий қурол-аслаҳа ва махсус техни билан таъминлаш тўғрисидаги шартнома;
“КХШТ кўп сервисли алоқа тормоғининг схемаси тўғрисидаги” шартнома;
КХШТнинг тинчликпараварлик фаолияти бўйича махсус вакили тўғрисидаги қарори;
КХШТнинг ҳарбий-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Давлатлараро комиссияси раиси тўғрисидаги қарори;
КХШТ бирлашган штаби бошлиғи тўғрисидаги қарори; (Анатолий Сидоров ваколати яна 3 йилга узайтирилди);
КХШТнинг оператив ҳаракат қилувчи кучлари ва махсус бўлинмалари таркиблари тўғрисидаги қарори;
КХШТнинг 2020 йилги бюджетининг бажарилиши тўғрисидаги қарори;
КХШТнинг 2022 йилги бюджети тўғрисидаги қарори;
Ва шунингдек, Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотининг навбатдаги Кенгашини ўтказиш вақти ва жойи ҳамда ташкилот раиси ҳақидаги қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Душанбеда бўлиб ўтган КХШТ саммитида Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғситон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садыр Жапаров, Россия президенти Владимир Путин (онлайн) ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда КХШТ бош котиби Станислав Зась иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала