Иқтисод

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига қандай имтиёзлар берилади?

© Pixabay/ Capri23auto Бизнесмены пожимают друг другу руки
Бизнесмены пожимают друг другу руки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Жумладан, махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ортиқча ҚҚС суммаси қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор бўлганлиги муносабати билан мазкур солиқ имтиёзларининг фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябргача махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига киритилган иштирокчилар учун улар реестрга киритилган санадан бошлаб 3 йилдан 10 йилгача муддатларда тўлиқ қўлланилади.
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига 2021 йил 15 сентябрдан маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилганда ҚҚС ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига ортиқча ҚҚС суммаси 7 кун ичида қоплаб берилади.
Бунда, камерал солиқ текшируви натижаларига кўра қопланган ҚҚС суммаси асоссизлиги аниқланган тақдирда, мазкур сумма белгиланган тартибда ундирилади.
Бизнесмен. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Иқтисод
Тадбиркорларнинг келишиб олиши осонлашади: президентнинг янги фармони
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала