Сиёсат

Мирзиёев Душанбеда Раҳмон билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЛидеры Узбекистана и Таджикистана провели встречу в Душанбе
Лидеры Узбекистана и Таджикистана провели встречу в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Президентлар кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига келгач, тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, икки мамлакат президентлари Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашишган.
Бундан ташқари, кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе для участия в саммите ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Душанбега етиб борди
Мирзиёев Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Саммит якунида Душанбе декларациясининг қабул қилиниши, давлатлар раҳбарларининг қарорлари ва Ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир бошқа кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. ШҲТга раислик Ўзбекистонга ўтиши саммитнинг муҳим воқеаси бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала