ОКМКда соф рений металли олинди

© Sputnik / Н. Бобров / Медиабанкка ўтишАлмалыкский горно-металлургический комбинат
Алмалыкский горно-металлургический комбинат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Oбуна бўлиш
Ушбу металл Менделеев даврий жадвалида 75-ўринни эгаллаб, ўзига хос ноёб физик-кимёвий хоссаларига кўра кўплаб соҳаларда қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik.Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 99,9% соф ҳолда рений металли олинишига эришилди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар қилди.
Комбинатда келгусида ушбу маҳсулот саноат масштабида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу металл нефтни қайта ишлаш саноатида, шунингдек, авиасозлик, электротехника соҳаларида деталлар учун асосий элемент сифатида фойдаланилади.
© ОКМК ахборот хизматиРений металли
Рений металли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Рений металли
Шунингдек, тиббиётда турли оғир хасталикларни даволашда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларидаги махсус ускуналарни тайёрлашда қўлланилади.
Заргарликда эса ренийдан қимматбаҳо буюмларни безаш учун қоплама сифатида фойдаланилади.
Ядро саноатида эса ушбу металлдан термопаралар тайёрлашда фойдаланилмоқда. Бу реакторда юқори ҳароратни ўлчаш имконини беради.
Жаҳон бозорида 1 гр ренийнинг ўртача нархи 9 доллар атрофида туради.
Палладий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2020
Олмалиқ комбинатида илк бор соф палладий олинди
Янгиликлар лентаси
0