Россия

Путин Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилишини қоралади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Россия президенти Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилишини “юмшоқ қилиб айтганда, шошилинч” деб атади.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Душанбедаги КХШТ саммитида Афғонистон Ғарб қўшинларининг олиб чиқиб кетилишига муносабат билдирди.
“Афғонистондан АҚШ ва унинг иттифоқчилари қўшинларининг, юмшоқ қилиб айтганда, шошилинч олиб чиқиб кетилгандан ва ҳукумат тепасига толиблар ҳаракати (“Толибон” Россия ва қатор мамтакатларда тақиқланган - таҳр.) келгандан сўнг биз дарҳол сиз билан КХШТнинг навбатдан ташқари саммитида бу мамлакатда тубдан ўзгарган вазият билан боғлиқ хавф борасида фикр алмашган эдик”, - деди Путин онлайн чиқиши давомида.
Путин ўшанда ташкилот аъзолари давлатларнинг жипслашиши ва яқин мувофиқлик зарурлиги борасидаги хулосани қўллаб-қувватлашганини эслатди.
Флаги стран-участниц Организации Договора о коллективной безопасности: Таджикистана, России, Киргизии, Казахстана, Белоруссии, Армении и флаг ОДКБ (справа налево) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
КХШТ Афғонистон бўйича баёнот қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала