Россия

Россия ТИВ Вашингтонни ва Америка бизнесини жиддий огоҳлантирди

© Foto : МИД РФ / Фотобанкка ўтишБрифинг официального представителя МИД России М. Захаровой
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Россия Google ва Apple компаниялари вакилларини ҳамда Вашингтон расмийларини бўлажак парламент сайловларига аралашмаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон расмийларини ва Америка бизнеси вакилларини келаётган дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган Россия Давлат Думаси сайловларига аралашмаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди, деди ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

“Биз, АҚШ ҳукумати тезкорлик билан керакли чораларни кўради деб умид қиламиз. Хабарингиз борки, ҳозирга қадар Россия томони Америка бизнесига қарши ҳеч қандай чора қабул қилмаган эди, лекин бизнинг ҳам сабримиз чексиз эмас”, - деди Захарова.

Ундан ташқари, АҚШнинг Россияда фаолият юритаётган Google ва Apple компаниялари вакиллари Федерация Кенгаши хавфсизлик масалалари бўйича раиси ҳузурга чақирилиб, сайловга ўтказилиши хавфсизлиги ҳамда сайловларга аралашмасликка доир жиддий огоҳлантириш берилди.
Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Россия
Москва суди Facebook, Twitter ва Telegramга яна жарима солди
Бироз олдин, Россия ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар бўйича АҚШ раҳбариятига Россия сайловларига аралашишга оид рад этиб бўлмас далилларни юборганини ва ушбу контент АҚШ компанияларига тегишли бўлган ижтимоий тармоқ платформаларидан зудлик билан олиб ташланишт кераклиги ҳақиа огоҳлантирган эди.
Шундан сўнг АҚШ элчиси Жон Салливан Смоленск майдонига таклиф қилинган эди. (Россия ТИВ биноси айнан шу ерда жойлашган)
Эслатиб ўтамиз, Россия Давлат Думасига овоз бериш 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Қонун чиқарувчи органга жами 450 нафар депутатлар сайланиши керак. Сайловлар онлайн ва офлайн кўринишда бўли бўтади.
Ундан ташқари бу сафарги сайловларда 7та аҳоли зич жойлашган ҳудудларда онлайн овоз бериш имкони мавжуд. Шу сабабли ҳам сайловларнинг хавфсизлик масаласига жиддий эътибор берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала