Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан учрашув ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПремьер-министр Пакистана Имран Хан и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на переговорах в Душанбе
Премьер-министр Пакистана Имран Хан и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на переговорах в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Шавкат Мирзиёев душанбеда Эмомали Раҳмон, Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳамда Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашувлар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда Покистон Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди.
Музокаралар давомида Покистон ва Ўзбекистон орасида эришилган келишувларни амалга ошириш, Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар ва минтақада хавфсизликни таъминлаш юзасидан фикр алмашилди ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтади. Ташкилотнинг 20-йиллиги муносабати билан ўтказилаётган ушбу тадбирда аъзо давлатлар - Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади. Ундан ташқари Беларус, Монголия, Эрон ва Афғонистон - кузатувчи мамлакатлар мақомида иштирок этишади. Россия президенти Владимир Путин онлайн иштирок этишни режалаштирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader