ШҲТ ва КХШТ саммитлари туфайли Душанбеда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

© Sputnik / Амир ИсаевЗдание МИД Таджикистана
Здание МИД Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Oбуна бўлиш
Полиция патруллари ва постлар пойтахтнинг муҳим объектларида навбатчилик олиб боришмоқда
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Душанбеда туну-кун навбатчилик ишларини олиб боришмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.
Хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши пойтахтда ШҲТ ва КХШТ саммитлари ўтказилиши билан боғлиқ.
Хабарда айтилишича, милиция ходимлари стратегик муҳим объектларни ва тадбирлар ўтказиладиган манзилларни қўриқлашмоқда. Жумладан, аэропорт, меҳмонхоналар ва ҳукумат кортежлари ҳаракатланадиган йўналишларда ҳам навбатчиликлар ташкил этилган.
Шавкат Мирзиёев на трапе самолёта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Мирзиёев ШҲТнинг 20 йиллик юбилей саммитида иштирок этади
Янги кучайтирилган тартиб олий мартабали меҳмонларнинг келиши олдидан йўлга қўйилган.
Душанбеда жамоат тартибини сақлаш ишларини милиция патруллари таъминламоқда, шунингдек, хизмат итларидан ҳам фойдаланилмоқда.
Шаҳарга кираверишда ДАН постлари кучайтирилган, пойтахтга кириб келувчилар текширувдан ўтказилмоқда.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси 16-17 сентябрь кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти – Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0