Тошкентда ҳайдовчига тилини чиқариб, сигарет чеккан ЙПХ ходими ишдан олинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина ДПС
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Oбуна бўлиш
Интернетда "Тошкентда уйқудаги ГАИ" сарлавҳаси остида видео тарқалди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқда "Тошкентда уйқудаги ГАИ" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берилган эди.
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Қўқонлик блогер Иқбол Комилжонов ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланди - БП
Ўтказилган хизмат текширувига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Жўрақулов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлиги, якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилганлигига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармай, хизмат давомида турли номақбул ҳаракатлари, масъулиятсизлиги сабаб Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган "Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом"нинг 144-банди, "к" кичик бандига (ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги) мувофиқ мувофиқ ички ишлар органларидан бўшатилиши ҳақида қарор қилинган.
Шунингдек, ушбу ходимнинг бевосита командирлари интизомий жазоланиши бўйича хулоса қилинган.
Янгиликлар лентаси
0