Ҳодисалар

Тошкентда ўн нафар “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзолари қўлга олинди

© Sputnik / Табылды КадырбековВ наручниках
В наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Ушланган бу шахсларнинг барчаси муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун қамалиб чиққани аниқланган.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 10 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир”* диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
15 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирларда ушланган бу шахсларнинг барчаси муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққани аниқланган.
Хабарда келтирилишича, улар интернет орқали хорижда яшириниб келаётган “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзолари билан алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва тарафдорлари сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган.
Города мира. Джидда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Ҳодисалар
“Ҳизб-ут Таҳрир”*га аъзо бўлган 29 нафар аёл қўлга олинди
Мазкур шахсларнинг яшаш манзиллари ва уяли алоқа воситаларида ташкилотга тегишли бўлган адабиётлар ва материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.
Ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида, тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
* Тақиқланган экстремистик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала