Жамият

ЙҲХ ходимлари янги формада иш бошлайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина ДПС
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги кийим-бошлари тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг янги намунадаги кийим-бошлари тасдиқланди.
Ички ишлар вазирининг 13 сентябдаги буйруғига асосан ИИВнинг айрим буйруқларига ўзгартиришлар киритилди.
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги ЙҲХ ходимлари томонидан алоҳида фарқловчи кўкрак ва қўл белгиларини янги намунадаги формали кийим-бошига тақиш қоидалари белгилаб қўйилди.
Шунингдек, буйруқ билан ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамблининг шахсий таркибини инвентарь кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала