Душанбеда ШҲТ саммити: онлайн трансляция

Oбуна бўлиш
Айни дамда Душанбеда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти саммитидан онлайн трансляция.
ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Бугун, 17 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда Шанхай ҳамкорлиги ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтади.
Ташкилотнинг 20-йиллиги муносабати билан ўтказилаётган ушбу тадбирда аъзо давлатлар - Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади. Ундан ташқари Беларус, Монголия, Эрон ва Афғонистон - кузатувчи мамлакатлар мақомида иштирок этишади.
Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзиньпин ушбу саммитда онлайн иштирок этишни режалаштирган.
Янгиликлар лентаси
0